— Сизга энг кўп берилган савол?
—
Одамлар ҳалигача мендан “Муҳаббат тафти” сериали ҳақида сўрашади.
— Ижро қилишингизга тўғри келган энг
ғайриоддий саҳна?
— Романтик саҳналар-чи?
—
Албатта, менга экранда романтик саҳналарни ўйнаш ноқулай бўлган, аммо Санайяга
янада қийинроқ бўлганди. Лекин биз уддаладик, умуман, суратга тушиш чоғида кўп
ҳазиллашардик.
— Телевидениеда йўлга қўйиб олган
фаолиятингизни Болливуд учун ташлашдан қўрқмадингизми?
— Ҳаётда
таваккал қилишни ёқтираман.
— Телевидение ва Болливуддаги энг гўзал
актриса?
— Анча
ноқулай аҳволга қўядиган савол... Мен бирга ишлаган ҳамма актрисалар — Неха
Жанпандитдан тортиб Санайя Ирани ва Далжит Бханотгача — ҳаммаси гўзал деган
бўлардим. Болливудда Сонали Бендрени ёқтираман.
— Телевидение актёрларидан ҳозир ким жуда
машҳур деб ўйлайсиз?
— Каран
Сингх Гровер.
— Кўп актёрлар кинодаги фаолият учун
телевидениедан кетишган: Амар Упандхаяй, Ражив Кханделвал, Прачи Десаи...
Кимдир ёриб кира олди, кимдир эса — йўқ. Ўз имкониятларингизни қандай
баҳолайсиз?
— Ҳозир
мен берадиган ҳар қандай жавоб мени яхши томондан кўрсатмайди: ё пессимист, ё
нокамтар одамдек кўринаман. Шунинг учун жавобим — вақт кўрсатади.
— Сиз бирга ишлашни истайдиган Болливуд
актрисалари?
— Мен
Амир Хон эмасман! Аёллар борасида билмадим-у, лекин Амитабх Баччан билан
ишлашни истайман.
— Қайси одатингиздан қутулишни истайсиз?
—
Ўзимдан жуда мамнунман. Бенуқсонман демайман, аммо ўзимдан мамнунман.
— Одамлар сизни ҳаддан ташқари манман
дейишади...
— Ўша
одамлар кимлар? Мен жуда тортинчоқ йигитман.
— Ўзингизни эр сифатида қандай баҳолайсиз?
— Бу
ҳақда хотинимдан сўраганингиз маъқул.
— Рафиқангиз билан ота-она бўлишга тайёрмисиз?
— Яқин
келажакда деб умид қиламиз.
Севара АЗИЗ тайёрлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий