07.06.2016

Шоҳруҳ Хоннинг фильми кечиктирилди

Шоҳруҳ Хоннинг “Raees” фильми 2017 йилнинг 26 январига қолдирилди. Продюсерлар ва актёр бу маълумотни тасдиқлашди. Энди Хоннинг мухлислари севимли актёрини яна экранда кўриш учун кўпроқ кутишга мажбур бўлади.

Шоҳруҳ Хоннинг энг кутилаётган фильми “Raees” тизер чиққанидан сўнг кўпроқ эътиборни тортди. Дон ролини ўйнаётган Хон янги босқичга кўтарилди, шу боис мухлислар ундан кўп нарса кутмоқда. Шоҳруҳнинг апрелда катта экран юзини кўрган “Мухлис” (“Fan”) фильми киноижарада муваффақият қозонмади, аммо мухлисларнинг севимли юлдузига бўлган ишончи сўнгани йўқ. Шу боис “Raees”ни кутиш улар учун янада азобли.
Шунга қарамай, ҳали анча кутишга тўғри келадиганга ўхшайди. Бундан аввал “Raees” ва Салмон Хоннинг “Султон” (“Sultan”) фильми бу йил Ийд байрамида кассада “тўқнашув”дан қутулиши маълумди, шундан сўнг кўпчилик “Raees”нинг бу йил экранга чиқишига ишонмай қўйди.
“Фильмни кўриш осон қарор бўлмади. Биз “Raees”ни кўпчилик кутаётганини тушунамиз. Шундай бўлса-да, бундай миқёсдаги фильм муносиб, демакки, намойишга арзийдиган материални талаб қилади, шунинг учун тақдимот санасини 2017 йилнинг 26 январига кўчиришга қарор қилдик”, — деб хабар қилишди Шоҳруҳ Хон, Ритеш Сидхвани ва Фархан Ахтар (продюсерлар).
Бу йил А гуруҳдаги кўплаб машҳурларнинг фильмлари экран юзини кўради. Ўзи учун барча байрам кунларини банд қилиб қўйган Салмон Хон, Амир Хон, Ажай Девган, Акшай Кумар ва Ритик Рошаннинг фильмлари билан бирга “Raees”нинг чиқиши чиндан ҳам муаммога айланиши мумкин. Аммо премьеранинг кейинги йилга кўчирилиши чиндан ҳам муваффақият гарови бўлармикин?

Комментариев нет:

Отправить комментарий