Шаҳид
Капур ва Саиф Али Хоннинг Вишал Бхардважнинг “Рангун” фильмида суратга
тушаётганда совуқ муносабатда бўлгани, бунга сабаб эса Карина эканлиги ҳақида
кўп гапирилди. Бироқ Карина бошқача фикрда.
“Саиф беғам одам, — дейди Карина яна, — у ҳам, Шаҳид ҳам кўп йиллардан бери шу саноатнинг вакили. Нима учун ҳамма “Рангун”да улар илк бор бир-бирини учратгандек гапиришяпти? Саиф ва Шаҳид ундан анча аввал учрашган, айнан битта тренажёр залига боришни одат қилишган. Шунинг учун уларнинг совуқ муносабати ҳақидаги гаплар ҳақиқатдан йироқ! Саиф биров билан совуқ гаплашадиган одам эмас. Аслида, агар кимдир шундай қилса, у ёнига бориб, “Ҳой, ошна, менга совуқ муомала қиляпсанми? Нима учун? Кел, шунчаки дам олиб, гаплашамиз”, дейди (кулади). Саиф ҳаммага шундай қилади”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий