27.07.2016

Юлдузлар дейдики...

* Агар қалбингизда истак бўлса ва сиз машаққатли меҳнатга тайёр бўлсангиз, у ҳолда муродингизнинг ўзи сизни топади... (Прити Зинта)
* Ҳаётдаги ҳар бир тажриба ўсишингизга ёрдам беради. Сиз ижобий дамларни сақлаб, йўлингизда давом этасиз. Бир нарсани ўйлайверишдан маъно йўқ. Ҳамма нарса ўткинчи. (Прити Зинта)
* Мен мукаммал бир нимага ишонмайман. Бахт — бу ҳамма нарсанинг оз-ози: оила, иш, шахсий ҳаёт, дўстлар... Бахт формуласи мавжуд деб ўйламайман, акс ҳолда, ҳаммамиз ҳар доим бахтиёр бўлардик. (Дипика Падукон)
* Аёлнинг энг буюк кучи унинг азоб-уқубатларини ҳеч ким билмаслигидадир. Мен ўз қийинчиликларим ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Менга ютуқларим ҳақида гапириш ёқади. (Приянка Чопра)
* Мен ғаройибман, гўзалман, мафтункорман, чиройликкинаман. Ўзим билган шу каби ҳамма сифатларимни ҳар куни эрталаб кўзгу қаршисида ўзимга айтаман. (Кажол)
* Шунчаки кимнингдир хотини ёки кимнингдир онаси, ёки келини бўлманг — энг аввало ўзингиздек бўлишни унутманг. (Кажол)

Комментариев нет:

Отправить комментарий