06.09.2016

Акшай Кумар фильмининг муваффақиятини нишонлади

Акшай Кумар ўзининг сўнгги фильми — “Rustom”нинг муваффақиятини нишонлаш учун байрам кечаси уюштирди. Болливуд юлдузлари, жумладан, Варун Дхаван, Жаклин Фернандес, Алия Бхатт, Сонакши Синха, Ранбир Капур, Шраддха Капур, Аржун Кумар, Рохит Дхаван ва бошқалар актёрнинг Жухудаги уйида меҳмон бўлишди.
Махсус меҳмон эса Голливуд актёри Уилл Смит бўлди.
Rustom” фильмида бош ролларни Акшай Кумар ва Илеана Де Круз ижро этди. “Мен илгари сира Акшайни бундай ролда, садоқатли эр ва ватанпарвар ролида кўрмаганман, — дейди Илеана. — У фильмга кўп ҳиссиётларни бағишлади. Ҳеч қачон унинг йиғлаганини кўрмаганман. У чиндан ҳам йиғлаб юбориши мумкин! Мен унинг ҳақиқий ҳиссиётларини яхши кўраман. Бу кўз ёшларни сохталаштириш мумкин бўлган фильмлардан бирига ўхшамайди”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий