15.09.2016

Карина октябрда янги фильмда суратга тушишни бошлайди

Карина Капур Хон навбатдаги — “Veere Di Wedding” фильми учун октябрдан суратга тушишни бошлашини маълум қилди.
Декабрь ойида фарзандли бўлиши кутилаётган актрисанинг айтишича, октябрда у бир неча кун суратга тушади, кейин фильмдаги ишини декабрда давом эттиради.
“Октябрда бир неча кун давомида суратга оламиз. Бу фильмда суратга тушаётганим аниқ. Қандай ва қачон суратга олишни муҳокама қиляпмиз”, — деди Карина.
Июль ойида рафиқасининг ҳомиладорлигини эълон қилган Саиф Али Хон ҳаммани ҳайратга солди. Бу пайтда Карина “Veere Di Wedding”га шартнома имзолаб бўлганди. Фильмда бош ролларни Сонам Капур, Свара Бхаскар ва Шикха Талсания ўйнайди. Баъзи маълумотларга қараганда, фильм воқеаси Каринанинг ҳомиладорлигига мослаб ўзгартирилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий