26.09.2016

Катрина Шоҳруҳ Хон билан ишлаш истагида

Бундан аввал “То ҳаёт эканман” (“Jab Tak Hai Jaan”) фильмида бирга ишлаган Катрина Каиф ва Шоҳруҳ Хон режиссёр Ананд Л. Райнинг кейинги лойиҳасида бош ролларни ўйнаши ҳақидаги хабарлар ҳалигача тўхтамаяпти.
“Чиндан ҳам Шоҳруҳ Хлн билан бирга ишлайсизми?” деган саволга Катрина Каиф шундай жавоб берди: “Ўз ишим ҳақида ОАВ тарқатаётган гумонлар асосида гапиришни истамайман — одатда, мен расман шартнома имзоламагунимча фильм ҳақида гапирмайман”.  
Айни пайтда ўзининг “Яна-яна қара” (“Baar Baar Dekho” фильмининг тарғиботи билан машғул актриса Шоҳруҳ Хон билан яна бирга ишлаш нияти борлигини билдирди: “Албатта, Шоҳруҳ Хон билан бирга ишлашни истардим. Қайси актриса у билан ишлашдан воз кечади? У — афсона, у билан бирга ишлаш ажойиб тажриба”. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий