Акшай
Кумарнинг “Рустом” (“Rustom”) фильми киноижарада муваффақиятли кетяпти, ҳар
қалай, Ритик Рошаннинг “Мохенжо Даро” фильмидан яхши.
Ритик
Рошаннинг “Мохенжо Даро” фильми билан тўқнашуви ҳақида сўрашганда, Акшай шундай
жавоб берди: “Буни тўқнашув деб атаманг. Биз бир-биримиз билан тўқнашмаймиз.
Биз ҳар бир фильм ижарада муваффақиятли кетишини сўраб дуо қиламиз... чунки,
шундай бўлса, актёрлар ишга эга бўлади, саноат олға ҳаракат қилади. Муваффақият
ҳар бир фильм учун муҳим. Биз фақат шу тариқа ривожланиб, Голливуд мезонларига
мос фильмлар суратга оламиз”.
“Биз
ҳали ҳам ҳамкасбмиз, ҳали ҳам дўстмиз, ҳали ҳам гаплашамиз, ҳали ҳам йўлда
бирга кетамиз”, — деди Акшай Ритик ҳақида.
Режиссёр Тину Суреш Десаи ва продюсер Нираж
Пандейнинг “Рустом” фильмида Илеана Де Круз ва Эша Гупта ҳам суратга тушган.
Фильмда хотинининг ношаръий алоқасидан хабар топиб, унинг жазманини отиб
ўлдирадиган ҳарбий-денгиз флоти офицери ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий