Болливудда
кўпчилик бир-бирига қариндош, ёш актёр ва актрисаларнинг аксарияти кимнингдир
фарзанди, невараси ёки жияни. Киносаноатда яқин қариндоши бўлмаганлар эса
асосан моделлик бизнесидан кириб келганлар.
* “Ўзимни суперюлдуз деб аташни истамасдим, аммо
актрисалик пайтимда камера қаршисида туриш менга жуда ёқарди. Лекин
оилавий ҳаёт ҳар доим орзуларимнинг бир қисми бўлган. Шунинг учун турмуш ва
болаларимнинг туғилиши мени бахтиёр қилди.”
* Жуда кўп парвозлар ва қулашлар, оғир ишлар,
қайғуришлар, кутиш онлари бўлди. Аммо ҳали кўп синовлардан ўтишим кераклигини
биламан. Ҳали ўсишим керак. Мен ўзимнинг ўсишимни илк фильмимдан сўнггисига
қадар кузатишим мумкин.