Турли роллари билан мухлисларга
яхши таниш Адити Рао Хидарининг исми актёрлик ижросидан ташқари, актёр Сиддхарт
билан муносабатлари туфайли ҳам янгиликларда кўп тилга олинмоқда. Севишганларни
турли тадбирларда, шунингдек, учрашувларда пайқаб қолишяпти. Уларни учрашишяпти
дейишяпти, бироқ актёр ҳам, актриса ҳам бу янгиликни ҳали тасдиқламади.
Саиф Али Хоннинг қизи Сара яқинда
берган интервьюсида укаси Иброҳимнинг Болливудда актёр сифатида суратга
тушишини тасдиқлади.
“Kacchey Limbu” дебютант режиссёр
Шубхам Йоганинг оилавий драмаси бўлиб, унда бош ролларни Радхика Мадан ва Ражат
Бармеча ўйнади. Картинада ака-сингилни гавдалантирган бу актёрларнинг
қаҳрамонлари крикет лигасида бир-бирига рақиб бўлади.
Актриса Паринити Чопра ва партия
лидери Рагхав Чадха турмуш қуришга қарор қилди. Фотиҳа маросими Деҳлидаги Kapurthala
Houseда бўлиб ўтди. Маросимда дизайнер Маниш Малхотра, Приянка Чопра ва
бошқалар қатнашди. Агар маълумотлар тўғри бўлса, тўй шу йилнинг октябрида
бўлиши кутилмоқда.
Рани Мукержи бош ролни ўйнаган бу фильм постерлари, тарғибот давомидаги
суратлар диққатни тортгач, қолаверса, Рани иштирокидаги сўнгги фильмлар
ижтимоий муаммоларни акс эттиргани боис, бу фильмни кўришга қарор қилдим.
Очиғи, Интернет орқали кўрилган фильм сифати яхши эмас, экрандан ёзилган, овоз
шовқин билан эшитилади, тасвирлар хира.