26.05.2023

Адити Рао Хидари ва Сиддхарт чиндан ҳам яқинми?


Турли роллари билан мухлисларга яхши таниш Адити Рао Хидарининг исми актёрлик ижросидан ташқари, актёр Сиддхарт билан муносабатлари туфайли ҳам янгиликларда кўп тилга олинмоқда. Севишганларни турли тадбирларда, шунингдек, учрашувларда пайқаб қолишяпти. Уларни учрашишяпти дейишяпти, бироқ актёр ҳам, актриса ҳам бу янгиликни ҳали тасдиқламади. 

Яқинда Адити матбуотчилар билан мулоқот қилганда, ундан ана шу миш-мишлар ҳақида сўрашди. Актрисадан Сиддхарт билан муносабатлари ҳақида сўрашганда, у қизариб, қўлларини қовуштирди. Кейин муносабатларига кўз тегишини истамаётганини англатувчи бир ишора қилди. Бу эса, афтидан, уларнинг ўртасида нимадир борлигини англатади.

Адити Рао Хидари ва Сиддхартнинг учрашаётгани ҳақида миш-мишлар ўтган йилдан бери янгиликларда чиқиб турибди. Баъзи маълумотларга кўра, улар “Буюк уммон” фильмида суратга тушаётганда, бир-бирини севиб қолди. Шундан бери ҳамкасблар тез-тез учрашиб туришибди.

Адити ва Сиддхартни тушликлар, гўзаллик салонлари ва бошқа жойларда кўп учратишяпти.

Адити Рао Хидарининг сўнгги лойиҳалари томошабинларга жуда маъқул бўлди. Сўнгги иккита сериалдаги ижроси учун уни танқидчилар ҳам эътироф этишди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий