25.05.2023

Радхика Мадан крикетчи қиз образида


“Kacchey Limbu” дебютант режиссёр Шубхам Йоганинг оилавий драмаси бўлиб, унда бош ролларни Радхика Мадан ва Ражат Бармеча ўйнади. Картинада ака-сингилни гавдалантирган бу актёрларнинг қаҳрамонлари крикет лигасида бир-бирига рақиб бўлади.

Фильмга сценарийни ҳам Йоганинг ўзи ёзди. Лойиҳа 19 майда Jio Cinemaда тақдим этилади.

YouTubeда мухлислар спортга бағишланган бу оилавий драмани томоша қилишни интиқиб кутаётганликларини билдиришди. Фильм Ҳинд премьер-лигаси (IPL)да вазият қизғин тус олганда эфирга чиқади, зеро, яқинда плей-офф учун финал жамоалар аниқ бўлади.

“Kacchey Limbu” фильми тақдимоти ўтган йили Торонтодаги Халқаро кинофестивалда бўлган эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий