Актриса Паринити Чопра ва партия лидери Рагхав Чадха турмуш қуришга қарор қилди. Фотиҳа маросими Деҳлидаги Kapurthala Houseда бўлиб ўтди. Маросимда дизайнер Маниш Малхотра, Приянка Чопра ва бошқалар қатнашди. Агар маълумотлар тўғри бўлса, тўй шу йилнинг октябрида бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Паринити Чопра ва Рагхав Чадха бир неча ой олдин учраша бошлашган. Унгача эса анча вақт дўст бўлишган.
Тармоқда мухлислар Чопра оиласининг омади келгани ҳақида гапиришмоқда, чунки кўпчилик Рагхавни Паринитига мос ва яхши жуфт деб ҳисоблайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий