15.01.2016

Рекхага Яш Чопра мукофоти берилади

Болливудда кўплаб роллари, жумладан, “Умраожон” роли билан машҳур бўлган Рекха яна бир мукофот билан тақдирланади. Яш Чопранинг муҳаббат учбурчагидан иборат бўлган “Ишқ ришталари” (“Silsila”) фильмида бош ролни ўйнаган актриса Яш Чопранинг хотира мукофоти билан мукофотланади.

Ранбир Капур Алия билан суратга тушади


Ранбир Капур учун 2015 йил анча омадсиз ўтди. Яқинлари унга мулоҳазалироқ бўлишни маслаҳат беришмоқда.

14.01.2016

Сонамнинг янги фильми февралда экранларга чиқади


Салмон Хон иштирокидаги муваффақиятли фильмидан сўнг Сонам Капурнинг мухлислари у суратга тушган биографик фильм — стюардесса Ниржа Бханот воқеасига асосланган “Ниржа” (“Neerja”) фильмини сабрсизлик билан кутишмоқда.

13.01.2016

Жаклин Фернандес қўшиқчиликка қўл урди

Жаклин Фернандес Болливуднинг “қўшиқчига айланган актрисалар”и сафини кенгайтириш ниятида. Фильмларида кўплаб хит қўшиқчиларга томошабинларни рақс тушишга ундаган актриса энди ўзи қўшиқ ижро этди.

“Ҳаёт зерикарли бўлиши мумкин эмас” давом этади...

Ҳар ишда истеъдодли Фархан Ахтар 2012 йилнинг хит фильми бўлган “Ҳаёт зерикарли бўлиши мумкин эмас”нинг давомини суратга олиш нияти борлигини маълум қилди. Фильмни унинг синглиси, режиссёр Зоя Ахтар суратга олган, Фарханнинг ўзи эса бош роллардан бирини ижро қилган. 

12.01.2016

Анушка Шарма учта фильмга продюсер бўлади


Актриса сифатида обрў қозонган Анушка Шарма ўз кучини продюсерликда ҳам синаб кўришга қарор қилиб, Навдип Сингх билан ҳамкорликда “Миллий трасса 10” (“NH10”) фильмини суратга олдирганди.