12.01.2016

Анушка Шарма учта фильмга продюсер бўлади


Актриса сифатида обрў қозонган Анушка Шарма ўз кучини продюсерликда ҳам синаб кўришга қарор қилиб, Навдип Сингх билан ҳамкорликда “Миллий трасса 10” (“NH10”) фильмини суратга олдирганди.
Фильм ҳақида илиқ фикрлар эшитган актриса энди яна учта фильмга продюсерлик қилиш ниятида. Биринчи фильмни Навдип Сингх суратга олади, иккинчи ва учинчи фильм эса Аншай Лал ва Акшат Верма учун режиссёрликдаги дебют бўлади.
Анушканинг айтишича, Аншайнинг фильм юмор ва романтика билан фарқланади, Навдип Сингхнинг фильми эса триллер бўлади. Маълумотларга кўра, актриса фильмлардан бирида роль ўйнайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий