29.01.2016

Приянка Чопра ўзига танқидий кўз билан қарамоқда


Приянка халқаро саҳнадаги иши, яқинда чиққан “Бажирао ва Мастани” фильмидаги роли учун илиқ фикрлар эшитган бўлса-да, ўзига ва ишига ниҳоятда танқидий кўз билан қарашини таъкидламоқда.
“Экранда ўзимга қараганимда, ўзимни ўзимдек кўрмайман. Ишимга жуда танқидий ёндашаман. Мен ҳеч қачон қилган ишимни тўлиқ ва буткул яхши кўрмаганман, — дейди Приянка. — Балки, менга ёқадиган бешга яқин фильм бордир. Назаримда, мен ҳар доим камчилик топаман, шунинг учун ўз фильмларимни кўп кўрмайман”.
Актриса фаолиятини ҳеч қачон режалаштирмаслигини, айнан битта мақсади бўлиши кераклигини ҳис этмаслигини уқтиради. “Мен фаолиятимда айнан бир мақсадни кўзламаганман. Ҳаётнинг мен учун ўз режаси бор деб ўйлайман. Шунчаки тиришқоқлик билан ишлайман. Ўзимни оқламаяпман. Бу қилишим мумкин бўлган энг яхши иш”.
Дарвоқе, Приянка яқинда Жанубий Осиёдан биринчи бўлиб “People's Choice Awards” мукофоти билан тақдирланди. У “Куантико”даги роли учун “Янги сериалдаги энг яхши актриса” номинациясида ғолиб бўлди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий