“Сенга
ошиқман” телесериалида олмос қиролининг қизи Ритика Завери ролини модель ва
актриса Смрити Кханна ўйнайди. Аввалига томошабинларни очиқлиги ва ростгўйлиги
билан мафтун қилган Ритиканинг сериал давомида ўзгариб бораётганига гувоҳ бўлиш
мумкин. Охир-оқибат, у жиноятчи Ритика қиёфасида намоён бўлади.
Кханна
панжобча “Jatt Airways” фильмида панжоблик қизни ўйнаб, актёрлик маҳоратини
намойиш этди. Айни пайтда актриса “Сенга ошиқман”да бадавлат савдогарнинг ягона
қизи Ритика ролини ўйнаяпти.
Смрити
бу сериалдаги роли ҳақида шундай дейди: “Мен олмос савдогари жаноб Заверининг
қизини ўйнайман. Сериалда Ҳиндистонга АҚШда ўқишни тугатиб қайтганим
кўрсатилади. Шундай бўлса-да, эрка-тантиқ қиз эмасман. Сериалда Ритика, Ранвир
ва Ишани ўртасидаги муҳаббат учбурчаги кўрсатилади”.
Смрити Apeejay
мактабида (Ноида)да ўқиган. Кейин заргарлик буюмлари дизайнерлиги бўйича курсни
тамомлаган, яъни у малакали заргарлик буюмлари дизайнери ҳисобланади.
Смрити
болалигидан рақсга, саҳнада роль ўйнашга қизиқади. Ўз вақтида мактабда турли
маданий тадбирларда иштирок этган. Энди эса қизиқишини касбга айлантирди.
Смрити асли ноидалик бўлса-да, тўрт йил олдин орзусини рўёбга чиқариш учун
Мумбайга кўчиб келган.
Смрити сериаллардан ташқари, кинода ҳам суратга
тушган. “Бу мураккаб” сериалида қўшни яшайдиган уч қиз ва йигит ўртасидаги
кулгили жанжаллар кўрсатилади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий