05.02.2016

Сонакшининг “Ҳасина”и кечикяпти

Бир неча ой аввал Сонакши Синханинг “Ҳасина” (“Haseena”) биографик фильмида бош ролни ўйнаши ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳали бирон марта биографик фильмда суратга тушмаган актриса бу лойиҳага қизиқиб қолди, ҳатто Хасинага ўхшаш учун вазн тўплашга ҳам рози эканлигини билдирди. 
Ҳасина 1991 йилда эри Исмоил Паркарни Арун Гавли тўдаси аъзолари отиб ўлдиргандан сўнг машҳур бўлган. Қотиллар кейин касалхонадаги отишмада ўлдирилган. Шундан сўнг Ҳасина туманнинг “чўқинтирган онаси”га айланган.
“Ҳасина” фильмининг режиссёри Апурва Лакхия фильмнинг кечикаётганини тасдиқлади. Сонакши эса “Твиттер”даги саҳифасида фильмда суратга тушиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилаётганини таъкидлади: “Ҳасина” фильми учун иш жадвалимни мослаштиришга уриняпман. Бу фильм мен учун ўзгача аҳамиятга эга”.  
Сонакши ҳам, Апурва ҳам муаммолар ҳал бўлиб, фильмни суратга олиш ишлари тезроқ бошланишига умид қилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий