“The
Times of India” нашри Ранвир роли Шоҳруҳ Хоннинг 1997 йилда экранга чиққан
“Саробга айланган умидлар” фильмидаги ролига жуда ўхшаши айтилган мақолани чоп
этди.
Эсингизда
бўлса, “Саробга айланган умидлар” фильмида кўпдан бери АҚШда яшаётган бадавлат
Кишори Лал ягона мақсад билан ўзи туғилган юртга — Ҳиндистонга келади. Кишора
ёлғиз ўғли Ражив миллий урф-одатларни ҳис қилишини истайди, шунинг учун дўсти
Сураждан унинг қизи Гангани ўғлига сўрайди. Сураж ҳам Раживни куёв қилишдан
мамнун. Штатларга қайтгандан сўнг Кишори ўғлини дўсти Аржун билан Ҳиндистонга
жўнатади. Фотиҳа маросимидан сўнг Ганга океан ортига жўнайди ва у ерда кўп
нарсаларни билиб олади: Кишори Лалнинг оила аъзолари нафақат бадавлат, балки,
калондимоғ одамлар, Ражив эса нафақат сигарета чекиб, икичилик ичади, балки,
қизлар билан кўнгилхушлик қилишга ҳам суяги йўқ. Унинг Келли исмли жазмани бор,
америкача муносабатларга нуқта қўйишни эса хаёлига ҳам келтирмайди. Раживнинг
зўравонларча муносабатидан умидлари саробга айланган Ганга кимдан ёрдам сўрашни
билмай, камтар йигит Аржундан мадад кутади. Улар Ҳиндистонга жўнаб кетишади...
Актёр Шакти Арора “Сенга ошиқман” сериалидаги роли
Шоҳруҳ Хоннинг бу фильмдаги ролигагина эмас, балки, “Ўткинчи дунё” ва “Ананд”
фильмларидаги бош қаҳрамонларнинг ролларига ҳам ўхшашини таъкидлайди. Чунки бу
фильмларда ҳам бош қаҳрамонлар ўз муҳаббатини қурбон қилиб, севган қизини бошқа
инсон билан топиштиришга ҳаракат қилади. “Улар бедаво дардга чалинган,
Ранвирнинг касали эса — синфий номувофиқлик”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий