* Видья
Балан Сужой Гхошнинг “Ҳикоя-2” фильмида суратга тушиши маълум бўлди.
* Фархан
Ахтар ва Ардхуна Ахтар 15 йиллик турмушдан сўнг ажрашишини маълум қилди. Улар
Болливуддаги энг яхши оилалардан бири саналарди.
* Актёр Фавад
Хон покистонлик қўшиқчи ҳақида суратга олинадиган биографик “Albela Rahi”
фильмидаги ролга тасдиқланди.
*
Сидхартх Ананд “Рэмбо” фильмининг ремейкини суратга олишни режалаштиряпти.
Айрим хабарларга кўра, Сильвестр Сталлоненинг ролини Ритик Рошан ўйнаши мумкин.
*
Режиссёр Гаури Шинденинг янги фильмида Шоҳруҳ Хон ва Алия Бхаттдан ташқари Али
Зафар ва Кунал Капур суратга тушиши маълум бўлди.
*
Мадхури Дикшит Орландо (Флорида штати, АҚШ)да ўтказилган байрам маросими —
Ҳиндистон кунида иштирок этди.
* Иррфон
Хон Стивел Спилбергнинг Скарлетт Йоханссон иштирокидаги фильмида суратга тушиш
таклифини рад этди.
* “Nissan”
автомобилсози Жон Абрахамни бренд юзи сифатида танлади. Автомобилсознинг
фикрича, Жон брендга қизиқишни ошириши мумкин.
* Санжай Даттнинг беш ёшли ўғли Шаҳраан отасининг
“Hasmukh Pighal Gaya” фильмида Раж Капурнинг фильмидаги янграган қўшиқнинг
ремиксида суратга тушиши маълум бўлди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий