“Сенга
ошиқман” сериали давомида ҳазиллари ва қизиқ феъли билан томошабинларга кулги
улашган Чайтали — Шарманнинг онаси ва Ишанининг келинойиси ролини ўйнаётган
актриса Маниша Каножиа ўзгартирилди. Унинг ўрнига Рома Лавани суратга тушади.
Манишанинг кулгили қадамлари томошабинларни энди завқлантирмайди. Манишанинг
ўрнига нима учун Романи олишгани номаълум. Рома Лавани “Balaji Telefilms”нинг
бошқа бир сериали — “Аёл қисмати” (“Kumkum Bhagya”)да суратга тушган. “Hum Paanch
days”дан бери “Balaji Telefilms” билан ишлаш жуда завқли, — дейди Рома. —
Чайтали ролини ўйнаш мен учун яхши тажриба бўлади, чунки мен бузуқ инглиз
тилида гапирадиган аёлни ўйнайман”.
Шунингдек,
Ранвирнинг холаваччаси Парулни ўйнаётган актриса Урмила Нимбалкарнинг ўрнига
Чару Меҳра суратга тушади. Унинг ўзгартирилишига Урмиланинг соғлиғи панд
бергани сабаб бўлди. Чару Меҳра ҳам “Аёл қисмати” сериалида суратга тушган.
Маълумотларга қараганда, Урмиланинг соғлиғи
ёмонлашишига куну тун тиним билмай ишлагани сабаб бўлди. Тартибсиз иш вақти
(кечаю кундуз) ёш актрисанинг соғлиғига таъсир қилди, шифокор унга дам олишни
тавсия этди. Натижада Урмиланинг сериалдан четлашишига тўғри келди. Чару Меҳра
ўз ролини ишонарли ўйнай олди. Бироқ Рома Лавани Чайтали қиёфасида баъзи томошабинларга
у қадар маъқул бўлмади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий