Фархан
Ахтар ва Ритеш Сидхвани тез орада интернет-сериални тақдим этишни
режалаштирмоқда. Улар тармоқда бирданига бир нечта шоуни намойиш этишга тайёр.
“Июнь-июль ойларида икки-учта шоу тақдим этишга тайёр бўлади.
Айни пайтда бизда
олти-еттита сериалнинг ғояси ўйлаб қўйилган”, — деди Ритеш. Унинг айтишича,
веб-сериаллар турли жанрларда, хусусан, жангари ва спорт мавзусида бўлади.
Интернет
артистларларга бадиий кинодан кўра кўпроқ эркинлик беришига қарамай, Ритеш
ўзининг ижтимоий масъулиятини англашини, шов-шув мақсадад ҳеч қандай иш
қилмоқчи эмаслигини таъкидламоқда.
“Биз
томошабин билан тўғридан-тўғри мулоқот қилмоқчимиз, — дейди Ритеш. — Исмларимиз
сериал билан боғлиқ бўлгач, кинофильмларни қандай сифат билан чиқарсак,
уларнинг ҳам сифати шундай бўлишини истардик”. Сидванининг айтишича, кўп
телеканаллар унга ТВ учун лойиҳа тайёрлашни таклиф қилган, зеро, унинг
компанияси “телевидениега жуда мос келадиган ўзига хос ва дадил материаллари
билан” танилган.
“Биз интернет учун режалаштираётган шоу телевизор
кўрмайдиган маълум бир аудитория учун атай тақдим этилади. Бизга шу кунгача
учта интернет платформа мурожаат қилди. Бизнинг сериалларимизда таниқли
киноактёрлар суратга тушади. Сценарийнавислар ва режиссёрлар ҳам фильмларимизда
ҳамкорлик қиладиган кино усталари бўлади”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий