24.02.2016

Приянка Чопра “Оскар” маросимида қатнашади

“Оскар” мукофотларини топшириш маросимига ҳали вақт бўлса-да, Голливуд юлдузлари “Оскар”сиз ҳам турли маросимлар ва тадбирлар мавсумида қизил йўлакчада ўзларини кўз-кўз қилишмоқда.
Лос-Анжелесда шундай маросимлардан бири бўлиб ўтди — АҚШ киноактёрлар гильдияси мукофотларни топширди. Қизил йўлакчада кино ва ТВнинг деярли барча юлдузлари тўпланди. 
Номзодлар рўйхати сўнгги ҳафталарда ўтган бошқа маросимлардагидан унчалик фарқ қилмайди. Ҳамон севимлилар қаторида “Ҳаёт-мамот” фильмида ўйнаган Леонардо Ди Каприо, “Даниялик қиз”да ўйнаган Эдди Редмэйн, “Хона” фильми юлдузи Бри Ларсон, шунингдек, Руни Мара, Кейт Бланшеттт, Кейт Уинслет ва бошқалар турибди. 
Яқин кунларда эса “Оскар” мукофотларини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтади. Унда Болливуд юлдузи Приянка Чопра қатнашиб, мукофот топшириш шарафига муяссар бўлади. 

1 комментарий:

  1. Приянка бугунги кунда ҳинд киносининг энг фаол ижод қилаётган актрисаларидан бири. У ҳар бир ролига ўзини 100 фоиз бағишлайди, шунинг учун ҳам омад унга кулиб боқмоқда.

    ОтветитьУдалить