Машҳур
косметика брендининг реклама ролигида Айшвария Рай ва Сонам Капур билан суратга
тушган Катрина Каиф улар билан ҳамкорлик маъқул бўлганини тан олди.
“Менга улар
билан мулоқот қилиш ёқди. Ўйлашимча, кимдир бизнинг иштирокимизда “Чарли
фаришталари”ни суратга олиши мумкин. Буни продюсерларга тавсия қилган
бўлардим...”
Катрина
Айшвария ва Сонамдан ташқари, Жулианна Мур, Ева Лонгория ва бошқа жаҳон
юлдузлари қатнашган реклама кампаниясида ҳам иштирок этди. Улар билан ҳамкорлик
ҳақида Катрина шундай деди: “Менда улар билан гаплашиш имкони бўлди. Улар жуда
истарали ва сахий. У (Жулианна) қанча кўп ютуқларга эришди, у кумир саналади.
Қанчалик кўп ютуқларга эришганига ва мавқеига қарамай, уларнинг нақадар оддийлигини
кўриб, қойил қолдим... Улар ўз ишини севади”.
Катрина
Канн фестивалига борганда, роса ҳаяжонлангани ҳақида ҳам гапириб берди: “Бу
ҳаётимдаги энг ҳаяжонли давр эди. У ерга жўнашдан жуда хурсанд эдим, лекин етиб
боргач, бу телбаворликни... ҳодиса кўламини кўрдим. Мода — бу менга ёқадиган
нарса, лекин мен бунда мутахассис эмасман”.
Катрина америкалик актриса Жейн Фонданинг
мухлисаси: “Жейн Фонда билан учрашишим ажойиб бўлди. У менинг шахсий кумирим. Менинг
унинг ашаддий мухлисаси эдим”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий