Актёр
Рандхир Капур қаттиқ ғазабда, чунки қизи Каришма Капурнинг собиқ эри Капурлар
оиласи обрўсини тўкмоқда.
Собиқ
эр-хотиннинг муносабатлари анча ёмонлашган, кейинги пайтларда суд залларида
тез-тез “меҳмон бўлишмоқда”. Санжайнинг айтишича, рафиқаси уни пулларининг бир
қисмига эга бўлмагунча “қўйиб юбормайди”. Санжай “Koyo Steering Systems”
компаниясини бошқаради.
Шундан
сўнг Рандхир Капур зудлик билан қизининг собиқ эри айтган гапларни инкор этди. “Бизнинг
имкониятларимиз ҳаммага маълум. Биз Капурлармиз, бировларнинг пули орқасидан
югуриб юришимизга ҳожат йўқ. Унинг бу гапи аҳмоқлик, биз ҳеч қачон пулга муҳтож
бўлмаганмиз. Мен ҳар доим уларнинг турмуш қуришига қарши бўлганман. Санжай
учинчи синфга мансуб одам, ҳеч қачон хотинига ғамхўрлик қилолмаган, унга хиёнат
қилган, бошқа аёл билан яшаган. Деҳлида ҳамма унинг қандай одамлигини
билади...”
Санжай ва Каришманинг тўйи 2003 йилда бўлган. 2011
йилда Каришма эрининг Деҳлидаги уйидан болалари билан Мумбайга кўчиб ўтди.
Бироз вақт ўтиб эр-хотин ўзаро розилик билан ажрашишга ариза топширди. Афсуски,
суд иши ва миш-мишлар ҳалигача Капурлар оиласига тинчлик бермаяпти.
Комментариев нет:
Отправить комментарий