Ҳинд ОАВ
Ранбир Капур ва Катрина Каифнинг энди бирга эмаслиги ҳақида ёзиб чарчамаяпти.
Журналистлар бунга нималарни сабаб қилиб кўрсатишмаяпти дейсиз!
Бунинг
устига, Ранбирнинг яқинлари айтишича, актёр ҳозирча уйланиш ниятида эмас.
Катрина ёки оиласидан кўра, вақтини дўстлари билан ўтказишни маъқул кўради,
чунки улар уйланиш ҳақида гап очиб қолишлари мумкин. Катрина эса муҳаббатига юз
фоиз амин бўлган одамгагина турмушга чиқишни истайди.
Баъзи
журналистлар эса Катрина ва Ранбирнин муносабатлари бузилишига Дипикани сабабчи
деб ҳисоблашмоқда. Ахир ҳеч бир қизга севган йигитининг собиқ маҳбубаси билан
гаплашиши ёқмайди, гарчи бу иш юзасидан бўлса ҳам. Ранбир ва Дипика “Томоша”
фильмида бирга ишлашни бошлагандан сўнг Катрина анча безовта кўрина бошлади.
Ранбир ва Дипика ҳамкорликдаги лойиҳани имзолаши биланоқ севишганларнинг
муносабати яхши эмаслиги ҳақида миш-миш тарқалган эди. Гувоҳларнинг айтишича,
Катрина Ранбирни кўп рашк қилган, актёр эса унинг рашкидан чарчаган.
Бошқа
тахминларга кўра эса, Ранбир ва Катринанинг муносабатлари бузилишига
актрисанинг янги фильмини тарғиб қилиш учун Салмон Хоннинг телешоусига боргани
ёки Ранбирнинг Алия Бхаттга қизиқиб қолгани сабаб бўлган.
Ҳақиқатга
яқиндек туюлаётган тахмин шуки, Катрина ҳам, Ранбир ҳам бу муносабатлардан
Болливудда ўзларини ва фильмларини тарғиб қилиш мақсадида фойдаланган. Аммо
буни ҳеч ким аниқ билмайди. Нима бўлганда ҳам, Катрина сўнгги пайтларда унчалик
бахтлига ўхшамайди. Ҳар қалай, интервьюлари ва баъзи гапларидан шундай маъно
англашилмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий