08.02.2016

Хема Малини ўз альбомини ёзяпти

Хема Малини ўзини янги жабҳада синаб кўришга, тўғрироғи, бхажан услубида қўшиқ ёзишга қарор қилди.
Хема иқтидорли актриса, продюсер, режиссёр, сиёсатчи сифатида танилган. Бироқ актриса шу билан кифояланмоқчи эмас, тез орада бхажан услубидаги альбомни ёзиб, тақдим этиш ниятида. У “Твиттер”даги саҳифасида ижодидаги ва ҳаётидаги янгиликларни мухлислар билан тез-тез ўртоқлашиб туради. Унинг Лата Мангешкар студиясида қўшиқ ёзиб бўлгани ҳам ижтимоий тармоқдан маълум бўлди.
“Мен ўзимни қайта кашф қиляпман, — дейди Хема. — Қўшиқ айтиш — бу мен учун завқли ва қизиқарли тажриба”. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий