22.02.2016

“Фильм рекламаси ялинишга ўхшаб қоляпти”

Машҳур режиссёр ва продюсер Каран Жохарнинг фикрича, фильм премьераси олдидан рекламага қанча кам вақт ажратилса, шунча яхши.
“Биз икки ой давомида фильмни реклама қилмаслигимиз керак, чунки, менинг назаримда, бунинг кераги йўқ. Бугун биз ҳаммасини қамраб олишга уриняпмиз: бу худди биз кўпроқ сўраб, камроқ қилаётганимизга ўхшайди. Назаримда, беш ҳафта янги лойиҳани ОАВда ёритишга етарли”, — дейди 43 ёшли режиссёр ўзининг “Kapoor And Sons” фильми трейлери тақдимотида.
Бошқа киночилар фильмларини барча воситалардан фойдаланиб — кундалик телешоуларда қатнашишдан тортиб савдо марказлари ва коллежларга бориш йўли орқали тарғиб қилаётган пайтда Каран Жохар бу кинога қизиқишни оширишнинг тўғри йўли эмас деган фикрда. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий