23.02.2016

Уттар-Прадешда қизларга мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди

Ҳиндистоннинг шимолида жойлашган Уттар-Прадеш штатидаги қишлоқларда бирида панчаят (маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органи) 18 ёшга тўлмаган қизларга мобил телефондан фойдаланишни тақиқлади.

Маҳаллий ҳукумат вакилларининг айтишича, бундай қурилмалар уларнинг “ахлоқини бузмоқда”. Қоидани бузган қизларни оиласи билан бирга саккиз кун давомида қишлоқ кўчаларини супуришга мажбур қилишади.
Маҳаллий кенгаш алкоголли ичимликлар сотиш ва истеъмол қилишни ҳам тақиқлади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий