19.01.2016

“Абрам ва Арадхия экранда энг яхши жуфтлик бўлади”


Шоҳруҳ Хон ва Кажол Болливуднинг экрандаги олтин жуфтлиги сифатида машҳурлиги сабаби шундаки, уларнинг ҳамкорликдаги ҳар бир фильми муваффақиятли чиқиб, киноижарада яхши кетишини таъминлаган. Продюсерлар уларни ўз лойиҳаларида суратга олиш учун навбат кутишади.
Ҳозирда “Севишган қалблар” фильмини тарғиб қилиш банд бўлган Шоҳруҳ ва Кажолга “Болливудда навбатдаги экрандаги энг яхши дуфтлик ким бўлади: Ранвир-Дипика, Ранбир-Дипика, Сидхартх-Алия, Фавад-Сонам?” деб савол беришди. Шунда Шоҳруҳ Хон кутилмаган жавоб берди: “Абрам ва Арадхия!” 
Шоҳруҳнинг ўткир ҳазиллари ва саволларга тез муносабат билдиришини мухлислар яхши кўришади, аммо бу гал Кажол унинг фикрини маъқулламади: “Жим бўл, Шоҳ, Абрам ундан кичкина”. Лекин Шоҳруҳ ҳар доим ҳар қандай жавоб топиб беради. “Нима бўпти? Агар сендан ёшроқ бўлганимда, кўнглимни овламасмидинг? — деди у Кажолга. — Муҳаббат ёш танламайди!”
Шоҳруҳ Хон чиндан ҳам романтик инсон, аммо бунга Гаури Хон ва Айшвария ҳамда Абхишек Баччан нима деркин?

Комментариев нет:

Отправить комментарий