11.01.2016

Алия Шоҳруҳнинг маҳбубасини ўйнайди


Болливуд фильмларида жуфтликларни танлашда ноанъанавий ёндашув сезилмоқда. Масалан, “ПиКей” фильмидаги Амир Хон ва Анушка Шарма жуфтлиги бунга ёрқин мисол бўла олади.
Каран Жохарнинг янги фильмида эса Ранбир Капур, Айшвария Рай ва Анушка Шармадан иборат ўзгача муҳаббат учбурчагини кўриш мумкин.
Режиссёр Гаури Шинденинг ҳозирча номланмаган фильмида Шоҳруҳ Хон ва Алия Бхатт бош ролларни ўйнайди. Маълумотларга кўра, Шоҳруҳ ва Алия жуфтлиги Болливуддаги анъанавий жуфтлик бўлмайди. Фильмда жўшқин, шўх қиз (Алия)нинг ҳаёти катта ёшли эркак (Шоҳруҳ Хон) пайдо бўлгандан сўнг ўзгариб кетиши кўрсатилади. Актёрлар ўз ёшига мос — 50 ва 22 ёшли қаҳрамонларни ўйнашади.
Суратга олиш ишлари 2016 йилдан бошланади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий