Ранвир
Сингхнинг омади келганга ўхшайди. Кўпчилик актёрлар бирга ишлашни орзу қиладиган
Санжай Лила Бхансалининг “Рам ва Лила” ҳамда “Бажирао ва Мастани” фильмида
суратга тушган актёр режиссёрнинг кўз қорачиғига айланди. Шу боис ҳам
Бхансали
кейинги фильмига яна Ранвирни таклиф қилди.
Ҳаммани
бир савол қизиқтиряпти: бу қандай фильм бўлади? Яқинда Бхансали Субхаш Гхаининг
“Ёвуз” (“Khalnayak”) фильми ҳуқуқини сотиб олмоқчилиги ҳақида хабар тарқалган
эди. Энди эса режиссёр Ранвирга оригинал фильмда Санжай Датт ўйнаган Баллу
Балрам ролини таклиф қилди дейишмоқда. Ранвир фильмда суратга тушишга розилик
берди, иш эса фильмга эгалик ҳуқуқи қонунийлаштирилиши билан бошланади.
Ранвир Бхансали ундаги энг яхши қирраларни кўрсатиб
бера олишига ишонади, зеро, бундан аввалги фильмларда шундай бўлган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий