26.01.2016

Дипика Падукон Голливуд фильмида ўйнайди


Дипика Падукон Голливуднинг “Уч икс: Ксандер Кейжнинг қайтиши” (“xXx: The Return of Xander Cage”) фильмида Вин Дизель билан суратга тушади.
Актрисанинг кинокартинадаги иштироки ҳақида кўплаб хабар тарқалди, кейин бу хабарларни рад этганлар бўлди. Вин Дизель ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Дипика Падукон билан тушган суратини жойлаштиргандан сўнг хабарга шубҳа билан қараганлар ҳайрон қолишди. Актриса ҳам уларнинг қизиқишларини авжига чиқариб, “Ҳозирча лойиҳада иштирок этаманми-йўқми, аниқ айтолмайман, фақат вақт ҳаммасини аниқлаштиради” қабилидаги гаплар билан чекланди. Голливуд актёри Вин Дизель ҳам Дипиканинг иштирокини тасдиқлашга ошиқмади.
Режиссёр Ди Жей Карузо ўзининг “Твиттер”Даги саҳифасида ҳамма шубҳаларга чек қўйиб, актриса Дипика Падукон шу йилнинг февралидан суратга тушишни бошлашини тасдиқлади.
Фильм премьераси 2017 йилга режалаштирилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий