28.01.2016

Шоҳруҳ Хоннинг “Мухлис” фильми нима ҳақида?


Шоҳруҳ Хон кейинги фильмида иккита ролни — ўзига ўхшаган киноюлдузни ва унинг ашаддий мухлисини ўйнаши томошабинларга маълум. Актёрнинг айтишича, бу энг мураккаб роллардан бири: “Мухлис” — фаолиятимдаги энг мураккаб фильмгина эмас, балки, энг бошқача ҳам”.
“Мухлис” — мухлиснинг севимли киноюлдузи билан учрашуви ҳақидаги ўзгача фильм. Маниш Шарма томошабинлар эътиборига буткул ўзгача сюжетни ҳавола қилади. Лойиҳада қаҳрамонларнинг ташқи ўхшашлиги ғоясидан фойдаланилади.
“Фильм сюжети мендан турли образларда намоён бўлишни талаб этади, — дейди Шоҳруҳ Хон. — Гаурав 25 ёшда — мен ёш қаҳрамонни ўйнашни ёки 25 ёшли йигитдек кўринишни истаганим учун эмас. Бу воқеа 25 ёшли мухлис ва 45 ёшли актёр ҳақида. Арьян Кханнанинг характери ҳалигача очилмаган, биз унин образини намоён қилганимизда, ёшдаги фарқ сезилиши керак. Икки қаҳрамонни таққослашга урғу қаратилиши жуда қизиқ бўлади!”

Комментариев нет:

Отправить комментарий