06.01.2016

Адитья Рой Капур ёлғизлигини таъкидламоқда


Адитья Рой Капур “Ошиқлар-2” фильмидаги ҳамкасби Шраддха Капур билан ишқий муносабатлар боғлаб туриши ҳақидаги ҳамма гап-сўзларни инкор этди.
“Мен бўйдоқман, муносабатлар борасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ, ҳеч қандай шикоят ҳам, — деди актёр. — Ёлғиз бўлиш унчалик ҳам ёмон эмас, чунки бундай шароитда бироз худбин бўлишингиз мумкин, бу асосий эътиборни ўзингиз ва фаолиятингизга қаратишингизга имкон беради. Ким биландир муносабат боғлаб турганда эса, бошқа инсон учун масъул бўласиз. Мен буткул тайёрлигимни ҳис қилмагунимча ҳеч нимани ўзгартирмоқчи эмасман”.
Айни пайтда Адитья Катрина Каиф ва Табу билан Абхишек Капурнинг “Fitoor” фильмида суратга тушиш билан банд. “Бу фильм кўп вақт ва куч талаб қилади, — дейди Адитья фильм ҳақида. — Суратга тушиш пайтида ҳар биримиз қандайдир ўзгача иш қилаётганимизни ҳис қилдик. Бу фильм ҳамма умидларни оқлашига ишонаман. Рекха-жи билан кўп вақтни ўтказолмадим, аммо ундан кўп нарса ўрганишга улгурдим. Табу ҳам ҳаммасини шундай нозик ижро қиладики, буни катта экранда кўрмагунча тушунмайсиз. Кейин эса — Ўҳ! Худди шу сабабдан Катрина билан бирга ишлаш ҳам зўр илҳом бағишлайди. Унинг ақли яшин тезлигида ишлайди, аммо шу билан бирга жуда хотиржам ҳам кўринади”.
Адитья Рой Капур келинойиси Видья Балан билан бирга ишлаш ҳақида ҳам фикр билдирди. Агар мос сценарий бўлса, актёр Видья билан бажонидил бирга ишлашга рози.

Комментариев нет:

Отправить комментарий