25.01.2016

Кажол ёвуз қаҳрамон бўлишни хоҳламоқда


Кажол 22 йилдан бери (унинг илк “Базигар” (1993) хитидан беримухлислар эътиборида қолаётган актриса Бироқ кўп актрисалар ўзларини тижорий фильмлардаги муваффақиятдан сўнг бошқача фильмларда синаб кўришга уринаётган бўлса-да, Кажолнинг сўнгги фильмлари ҳалигча йирик продюсерлик уйларига (“YRF” ва “Dharma”) тегишли бўлиб қолмоқда.
Актрисадан нима учун ўзгача кино оламига қадам қўймасликка қарор қилганини сўрашганда, у ўйланиб қолди: “Мен буни атай қилганим йўқ. Шунчаки менга мос лойиҳадан мос роль таклиф қилишмади. Мен ҳеч қачон бундай кинода суратга тушмасликка қарор қилмаганман. Шунчаки менга бундай ролларни таклиф қилишмаган”. Кейин актриса кулиб, шундай деди: “Мен ёвуз қаҳрамон бўлишни истардим. Мени “Тезлик-4” (“Dhoom-4”)да ёвуз қаҳрамон қилинг! Мен чиндан ҳам ёвуз бўлардим”. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий