Адитья
Чопра билан “Befikre” фильмида бирга ишлайдиган Ранвир Сингх фильм режиссёр
кўрсатадиган энг янги ва энг кутилмаган фильм бўлишини маълум қилди.
Актёр “Befikre”да
Адитья Чопранинг фильмларига хос муҳаббат қиссалари биринчи ўринда турмаслигига
ишора қилди. Режиссёрнинг илк режиссёрлик иши — “Ўғирланмаган келин” 20 йилдан
кейин ҳам Мумбай кинотеатрида намойиш этилмоқда ва ҳалигача ҳинд киносидаги энг
романтик фильм саналади. Кейинги икки фильми — “Севги қиссалари” ва “Тангри
яратган жуфтлик” ҳам муҳаббат қиссаси ҳисобланади. Учала фильмга хос умумий
жиҳат эса — ҳаммасида Шоҳруҳ Хоннинг суратга тушгани.
“Адитья суратга олган ҳамма фильмлар Шоҳруҳ билан
эди. Аммо энди мен бош роль ижрочиси бўлиш имконини қўлга киритдим. Бу мен учун
зўр фахр”, — дейди Ранвир Сингх.
Комментариев нет:
Отправить комментарий