13.01.2016

Жаклин Фернандес қўшиқчиликка қўл урди

Жаклин Фернандес Болливуднинг “қўшиқчига айланган актрисалар”и сафини кенгайтириш ниятида. Фильмларида кўплаб хит қўшиқчиларга томошабинларни рақс тушишга ундаган актриса энди ўзи қўшиқ ижро этди.
Романтик қўшиқ хип-хоп йўналишида ижод қиладиган Гуриндер Сигал билан ҳамкорликда ёзилди. Дубайда суратга олиниши кутилаётган клипда эса Жаклиннинг ўзи ва актёр Сураж Панчолини кўриш мумкин.
Шу пайтга қадар ёқимли овози билан Приянка Чопра, Шраддха Капур, Алия Бхатт мухлисларни хурсанд қилган эди. Энди эса уларнинг қаторига Сонакши Синха билан Жаклин Фернандес ҳам қўшилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий