02.05.2023

“Чаттержи хоним Норвегияга қарши”


Рани Мукержи бош ролни ўйнаган бу фильм постерлари, тарғибот давомидаги суратлар диққатни тортгач, қолаверса, Рани иштирокидаги сўнгги фильмлар ижтимоий муаммоларни акс эттиргани боис, бу фильмни кўришга қарор қилдим. Очиғи, Интернет орқали кўрилган фильм сифати яхши эмас, экрандан ёзилган, овоз шовқин билан эшитилади, тасвирлар хира.

11.04.2023

“Мени фақат рафиқам тушунади”


“Муҳаббат тафти” (“Iss Pyaar Ko Kya Naam Doon?”) сериалида Арнав Сингх Райзада ролини ўйнаган Барун Собти Ҳиндистон телевидениесининг машҳур актёрларидан бири бўлиб, ҳозирда Болливудда ҳам ўз ўрнини эгаллашга ҳаракат қилмоқда.

01.04.2023

“Патхан”


Шу йил катта экранларга чиққан “Pathaan” фильми Шоҳруҳ Хоннинг мухлислари учун ҳақиқий совға бўлди. Маълумотларга кўра, “Патхан” – Болливуд қиролининг тўрт йиллик танаффусдан сўнг чиққан фильми. Шундай экан, мухлислар уни интиқлик билан кутиши ва бу лойиҳага катта умид боғлаши табиий эди.

27.03.2023

“Тож: Қон билан ажратилганлар”


2023 йилда – яқиндагина чиққан “Taj: Divided by Blood” сериалига кўзим тушгач, кўришга қарор қилдим. Ҳозирча битта фасл – 10 қисмдан иборат, тарихий воқеалар – Бобур авлодлари бўлмиш шоҳ Акбар ва унинг ўғиллари билан муносабатларидан ҳикоя қилувчи бу сериалда Насируддин Шоҳ, Адити Рао Хидари, Ашим Гулати, Рахул Босе, Зарина Ваҳоб ва бошқалар суратга тушган.

25.03.2023

“Доктор G”


Ҳинд киноси мухлислари Аюшман Кхурана доим бир-бирига ўхшамаган фильмларда суратга тушишни ёқтиришини билишади. Баъзан ҳатто бошқа актёрлар ҳеч қачон рози бўлмайдиган ролларни ҳам ижро этади. 2022 йилда томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган “Доктор G”ни ҳам одатий фильмлардан бири деб бўлмаса керак. Аммо у ҳаммага бирдек ёқмаслиги табиий.