27.05.2015

Сталлоне Салмон билан битта фильмда суратга тушадими?


Салмон Хон Голливуд юлдузи Сильвестр Сталлонени яхши сценарийнавис, режиссёр ва яхши инсон сифатида мақтаган эди. Айни пайтда жазо муддати кейинги қолдирилиб, “Bajrangi Bhaijaan” фильмида суратга тушаётган Салмон Хон Сильвестрни мақтаб, мухлисларига ҳам ундан ўрнак олишни тавсия қилди.

26.05.2015

“Сенга ошиқман”


ТВда намойиш этилаётган “Сенга ошиқман” (“Meri Aashiqui Tum Se Hi” сериали Экта Капур продюсерлигида “Balaji Telefilms” компаниясида суратга олинган. Сериал сценарийсини Сонали Жаффар ёзган. Драма жанридаги бу сериалда бош ролларни Шакти Арора, Радхика Мадан, Шаҳоб Хон, Уткарша Наик, Сарита Жосхи, Притхви Санкхала ўйнаган. Сериал 2014 йилдан бери Ҳиндистоннинг “Colors TV” телеканалида намойиш этилмоқда.

21.05.2015

Талаффуз нега ўхшамади?

Автобусда кетаётганимда ҳайдовчи қўйган ашула қулоғимга чалинди. Аввалига сўзларини тушунмадим, лекин мусиқаси таниш туюлди. Диққат қилсам, “Ўғирланмаган келин” фильмидаги “Dekha tujhe” қўшиғини қайси бир ўзбек қўшиқчиси айтаётган экан. Талаффузи эътиборимни тортди.

20.05.2015

Дипика Ранвир учун рақс тушди


Дипика Падукон Санжай Лила Бхансалининг “Бажирао ва Мастани” фильми учун Ранвир Сингхнинг қаҳрамони қаршисида катхак услубидаги мураккаб рақсни ижро этди. Аммо Ранвирнинг ўзи суратга олиш майдончасида бўлмади. Бир ҳафта давомида суратга олинадиган рақс саҳнаси учун Дипиканинг нақ 7 дақиқа тинимсиз рақс тушишига тўғри келди.

18.05.2015

Приянканинг телешоуларга вақти йўқ


Приянка Чопра Ҳиндистонда ҳам, халқаро миқёсда ҳам кўп фильм ва лойиҳаларда иштирок этди, қолаверса, Американинг етакчи телеканалларидан бири билан шартнома имзолади.
Ҳиндистоннинг телеканаллари Приянкага учта реалити-шоуда қатнашиш таклифи билан мурожаат қилишди. Аммо актриса иши кўплиги боис, таклифларни рад этишга мажбур бўлди.

15.05.2015

Мадхури Дикшит 48 ёшга тўлди!


Бугун Болливуднинг маҳоратли актрисаси ва энг ажойиб раққосаси, мен севган Мадхури Дикшит 48 ёшга тўлди. 17 ёшидан кинода суратга тушган ва ҳозир ижодий фаолиятини давом эттираётган Мадхурининг айни дамдаги қоматига ҳам, ташқи кўринишига ҳам ҳавас қилиш мумкин.

14.05.2015

Амир Хон — ажрашган пиёниста ролида


Бу йил 50 ёшни қаршилаган Амир Хон Нитеш Тиварининг “Dangal” фильмида суратга тушмоқда. Бундан ташқари, Амир илк бор режиссёрлик курсисига ўтирадиган менежери Адваит Чауханнинг фильмида ҳам суратга тушишни режалаштирмоқда.

Сонам Капур стюардесса қиёфасида


Анил Капурнинг эрка ва соҳибжамол қизи Сонам стюартдесса Нирья Бганот ҳақидаги биографик фильмда суратга тушишни бошлайди. Нирья Бганот 1986 йил 5 сентябрда террорчилар томонидан қўлга олинган “Pan Am” авиакомпаниясининг самолёти йўловчиларини қутқаришга уриниб, ҳалок бўлган.

11.05.2015

Салмон Хонга 5 йиллик қамоқ жазоси берилди


Ҳиндистон суди Болливуд юлдузи Салмон Хонни 2002 йилда бошпанасиз кишининг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат учун беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. BBC Newsнинг ёзишича, актёр ўшанда Мумбай марказида содир бўлган воқеа жойидан қочиб кетган. 

07.05.2015

“Suraj Hua...”


“Гоҳи шодлик, гоҳи ғам” (“Kabhi Khushi Kabhie Gham”) фильмидан
Suraj hua madham chand jalne laga
Aasma yeh hai kyon pigalne laga
Main tehra raha zamin chalne lagi
Dhadka yeh dil saans thamne lagi.

Kya yeh mera pehla pehla pyaar hai
Sajna kya yeh mera pehla pehla pyaar hai.

04.05.2015

“Мен ва сен” (“Hum Tum”)


"Мен ва сен” фильмнинг асосий қўшиғи эса оғизга тушиб, мухлисларнинг кўнглидан жой олди. “Мен ва сен”Ҳиндистонда хит бўлган, хорижда ҳам ўз мухлисларини топган фильм.
Картина “Яш Раж Филмс” компаниясига тегишли бўлиб, режиссёри Кунал Кохлидир. Биз уни дебют фильми “Мен билан дўст бўласанми?” орқали таниймиз. “Мен ва сен” ҳам катта даромад келтирди. Ваҳоланки, бу фильмнинг аксар қисми хорижда суратга олинган.

01.05.2015

“Икки тақдир” сериали саундтреки


Бастакор: Ананд Раж Ананд
Матн муаллифи: Дев Кохли

Dishayen
Dishayen... Dishayen...
Yeh Dishayen... Yeh Dishayen...
Dishayen... Dishayen...
Yeh Dishayen... Yeh Dishayen...