15.05.2015

Мадхури Дикшит 48 ёшга тўлди!


Бугун Болливуднинг маҳоратли актрисаси ва энг ажойиб раққосаси, мен севган Мадхури Дикшит 48 ёшга тўлди. 17 ёшидан кинода суратга тушган ва ҳозир ижодий фаолиятини давом эттираётган Мадхурининг айни дамдаги қоматига ҳам, ташқи кўринишига ҳам ҳавас қилиш мумкин.
Мадхури-жи ўзи ташкил этган онлайн рақс-академиясида кўплаб рақссеварларга дарс бериш билан бирга телевидениеда ҳам фаолият олиб боряпти. У ҳакам сифатида қатнашаётган “Jhalak Dikhhla Jaa” рақс телешоусини томоша қилиш жуда қизиқ.

Мадхурини рассом М. Ф. Ҳусайн ўзининг илҳом париси деб эътироф этган. Актрисани 2001 йилда Болливуднинг энг кўп ҳақ тўланадиган актрисаси сифатида Гиннесснинг Рекордлар китобига киритишган. Мухлислар ва журналистлар унинг табассумини миллионга арзийдиган табассум дейишади. Кинодаги ишлари учун қатор мукофотларни қўлга киритган Мадхурини яна Болливудда “dhak dhak girl” (dhak dhak — юрак уриши) деб ҳам аташади ва у, шубҳасиз, бу эътирофларнинг барига муносиб. Ҳинд миллий либосларида эса у ҳамма актрисалардан мафтункорроқ.
Умид қиламизки, Мадхури бизни яна кўп, кўп роллари билан хурсанд қилади.

1 комментарий: