11.05.2015

Салмон Хонга 5 йиллик қамоқ жазоси берилди


Ҳиндистон суди Болливуд юлдузи Салмон Хонни 2002 йилда бошпанасиз кишининг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат учун беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. BBC Newsнинг ёзишича, актёр ўшанда Мумбай марказида содир бўлган воқеа жойидан қочиб кетган. 


Ҳалок бўлган эркак автомобиль уриб кетган беш киши орасида бўлган. Рулда Салмон Хон бўлган. Кейинроқ актёрни қасддан одам ўлдиришда айблашди. Суд Хоннинг ўша пайтда маст бўлганини тасдиқлади.

Адвокатлар Болливуд юлдузига суд қароридан шикоят қилишни маслаҳат беришмоқда. Кузатувчиларнинг фикрича, актёрга бунчалик қаттиқ жазо берилишига бундан аввал ҳам қатор можароларга аралашгани сабаб бўлди. Бунинг учун ҳатто ОАВ Салмонга “Ёмон бола 2” деб лақаб қўйган (“Ёмон бола 1” деган лақабни унгача бошқа актёр — Санжай Датт олиб бўлган). 

2001 йилда Хон бош ролни ўйнаган “Ўзганинг боласи” фильми премьераси норозилик акциялари билан ўтган: фильмга мафиоз тўдалардан бирининг бошлиғи Бхарат Шаҳ ҳомийлик қилган деган гап чиққан. Шу сабабдан кўп кинотеатрлар фильм намойишини бекор қилган, бошқаларини эса тартибсизликлардан қочиш учун полициячилар қўриқлаган. 

Ундан аввалроқ, 1998 йил “Биз биргамиз” фильми суратга олинаётганда, Салмон Хон ва бошқа тўрт актёр қўриқхонадаги браконьерлик учун ҳибсга олинган. Актёрни қўриқланувчи турга мансуб иккита антилопани ўлдиришда айблашган. Бу иш бўйича суд ишини кўриш нақ 14 йилга чўзилган.
2007 йилда интернет-сўров натижаларига кўра Салмон Хон Лондондаги Тюссо хоним мум ҳайкаллар музейига ҳиндлар орасида модель сифатида танланди. Мум ҳайкал тақдимоти 2008 йил 15 январда бўлиб ўтди.

1 комментарий:

  1. Salman Bhai, яъни Салмон оға (брат Салман) ҳақида матбуотда ҳар хил гаплар ёзилади. Аммо унинг хайрли ишлари ҳақида ҳам хабарлар ёзилган.Бу воқеа унинг мухлислари учун қайғули.

    ОтветитьУдалить