Автобусда кетаётганимда
ҳайдовчи қўйган ашула қулоғимга чалинди. Аввалига сўзларини тушунмадим, лекин
мусиқаси таниш туюлди. Диққат қилсам, “Ўғирланмаган келин” фильмидаги “Dekha
tujhe” қўшиғини қайси бир ўзбек қўшиқчиси айтаётган экан. Талаффузи эътиборимни
тортди.
Ўхшамабди, деб хулоса қилдим. Бундан аввал ҳам ҳиндча қўшиқларни кўп ўзбек қўшиқчилари куйлашди, аммо кўпчилиги сўзларни тўғри талаффуз қилмайди. Талаффуз ҳам майли, сўзларни ҳам ўзи тушунганича айтаверади, натижада қўшиқ умуман бузилади. Ваҳоланки, қўшиқларнинг матнини бемалол интернетдан топиш, кейин уни мутахассисга кўрсатиб, у ёки бу сўзни қандай талаффуз қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат олиш мумкин. Шарқшуносликнинг ўқитувчиларига мурожаат қилиш кифоя бунинг учун. Аммо қўшиқчиларимиз бунга эринишади. “Бобби”даги машҳур “Main shair to nahin”ни “Машал то”га айлантириб юборишгач, бошқаларини айтмаса ҳам бўлади. Наҳотки, қўшиқчиларимиз учун ижро этмоқчи бўлган қўшиғига озгина вақт ажратиб, ўрганиш қийин бўлса? Ҳеч бўлмаса, қўшиқнинг нима ҳақда эканлигини билиш учун ҳам мутахассисга мурожаат қилишса, ёмон бўлмасди. Ҳар қалай, бу қўшиқларни яратиш учун ҳиндлар астойдил меҳнат қилишган.

"Машал то” ашуласини матнини ҳам киритинг Комила опа...
ОтветитьУдалитьХудо хоҳласа)
ОтветитьУдалить