* Салмон Хоннинг "Бажранги оға" деб номланган янги
фильми экранга чиқди яқинда. Шу фильмни тармоқда кўп мақташяпти. Кўришга фурсат
топиш керак. Айтишларича, Салмоннинг шу кунгача ўйнаган энг яхши роли эмиш (кинопоиск сайтида фильм рейтинги 9 баллдан
юқори)...
* Акшай Кумарнинг “Габбар
қайтмоқда” фильми ҳам тармоқда кўп муҳокама қилинди. Габбар Сингх — ҳиндларнинг
машҳур қаҳрамони. Бу фильм ҳақида кўргандан сўнг аниқ гап айтиш мумкин.
Акшайнинг яна “Ака-ука” фильми ҳам янгиликларда кўп тилга олинмоқда.
* Санжай Лила
Бхансалининг кўпчилик интиқлик билан кутаётган "Бажирао ва Мастани” фильми,
шунингдек, Шоҳруҳ ва Кажол иштирокидаги навбатдаги фильм ҳам шу йил экранга
чиқиши керак. Аммо ҳозир бу фильмлар ҳақида гапиришга эрта.
Дарвоқе, Мохит Сурининг бошқа фильмлари сингари "Hamari Adhuri Kahaani" фильмининг саундтреклари ҳам жуда чиройли, қалб торларини чертадиган.
ОтветитьУдалить