“Ошиқлар-2” фильмида янграган “Tum
Hi Ho” қўшиғини кўпчилик эшитган, албатта. Кўча-кўйда юрганимда, телефонга
қўнғироқ сифатида янграётганини кўп эшитяпман. Айниқса, “Сенга ошиқман”
сериалида қайта-қайта қўйилавергандан кейин оммалашди бизда.
Бироқ қўшиқ бу
сериалда такрор-такрор янграгани билан эмас, балки, айнан “Ошиқлар-2”
фильмининг ғояси билан мухлислар қалбига кириб борган эди. Чунки қўшиқ ва айнан
шу фильм бир-бирини тўлдиради. Юқорида номи тилга олинган сериал эса қўшиқнинг
руҳига бегона. Қўшиқда “Ошиқлар-2” фильмидаги ғоя, дард, кайфият сезилади. Арижит
Сингх уни шундай ижро қилганки, сўзларини тушунмаган одам ҳам ундаги дардни ҳис
қила олади. Аммо... яқинда шу қўшиқнинг куйидан фойдаланиб, ўзбекча талқинда
куйлашганини эшитдим-у, тўғриси... Ҳеч бўлмаса, шу қўшиққа тегишмаса бўларди.
Барибир, ундаги дардни, ғояни ҳеч ким Арижит Сингхдек етказиб беролмайди, ўшандай
қалб торларини черта оладиган даражада айтолмайди. Ҳар қалай, мен шундай деб
ўйлайман. Уни ҳис қилиш учун “Сенга ошиқман”ни эмас, “Ошиқлар-2” фильмини кўриш
керак эди...
Комментариев нет:
Отправить комментарий