“Сенга
ошиқман” сериали ҳақида мухлислар ҳар хил фикрлар, фаразларни билдиришмоқда.
Баъзилар сериал воқеалари Ишанининг туши бўлиб чиқаркан, деган гапларни ҳам
айтишмоқда. Бироқ бундай тахминларнинг замирида ҳеч қандай асос йўқ.
Сабаби, сериалнинг
қандай якун топиши, яна қандай воқеалар содир бўлиши ҳали аниқ эмас. Фақатгина
суратга олиниб, Ҳиндистоннинг “Колорс” телеканалида намойиш этиб бўлинган
қисмлари ҳақида аниқ гапириш мумкин.
“Сенга
ошиқман” сериалининг қачон тугаши томошабинларни қизиқтираётгани аниқ.
Ҳиндистоннинг ўзида ҳам ҳали сериални суратга олиш ишлари давом этмоқда (Айни
пайтда 300 кўпроқ қисми намойиш этиб бўлинди, бизда сериалнинг иккита қисми
бирданига намойиш этилмоқда. Аслида, ҳар бир қисм 22-23 дақиқадан иборат, фақат
баъзи қисмлар маха, яъни катта қисм бўлиб, 44-45 дақиқа давом этади).
Сериалнинг қачон тугашини аниқ айтиш қийин. Буни актёрларнинг ўзлари ҳам
билишмайди. Ҳаммаси рейтингга ва продюсерларнинг қарорига боғлиқ. Агар рейтинг
яхши бўлиб турса, продюсерлар ва сценарийнавислар келишиб, воқеаларни ўйлаб топаверишади.
Шунинг учун сериалнинг қай тарзда якун топишини олдиндан айтиб бўлмайди. Ишани
ва Ранвир бирга бўладими? Бу саволга ҳозирча жавоб бериш қийин. Бироқ ошиқлар
бошига ҳали кўп савдолар тушиши аниқ. Улар ўртасига тушадиган одамлар ҳам
топилаверади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий