Салмон
Хоннинг шу йили экранларга чиққан “Bajrangi Bhaijaan” фильми анчадан бери янгиликларда тилга
олинаётгани, қолаверса, интернет фойдаланувчиларининг кўплаб илиқ фикрлари
сабабли, фильмни кўриш истаги туғилди.
Тармоқда Карина Капур ва бошқа
машҳурларнинг бу фильмни Салмон Хоннинг ижодий фаолиятидаги энг яхши фильм
эканлигини таъкидлагани фильмга қизиқишни янада оширди. Хуллас, фильмни онлайн
томоша қилишга вақт ажратдим. Кутганимдек, фильм ажойиб чиққан. Салмон кўпдан
бери мухлисларини бундай роллар билан хурсанд қилмаётганди. Тўғри, кўпчилик
ундан жангари фильмларни кутади, томошабинлар уни “Қўрқмас”даги каби
қаҳрамонлар қиёфасида кўришга ўрганиб қолган. Аммо Салмонга ана шундай, нозик
туйғуларни чуқур ҳис этадиган, гўзал фазилатларни ўзида жо этган қаҳрамонларни
ўйнаш ҳам жуда ярашади. Бир нечта фильмдаги Прем исмли қаҳрамонларини эслайлик.
Ўша роллари билан Салмон қанча қизларни мафтун қилганди. Бироқ “Бажранги
оғажон”да унинг қаҳрамони ошиқ эмас, балки, олти ёшли қизалоққа меҳр қўйиб,
унинг учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр олижаноб инсон қиёфасида намоён
бўлган.
Фильмнинг
муваффақиятли чиқишида жажжи актриса
— Шоҳида (Мунни)ни ўйнаган Харшали Малхотранинг ҳам ўрни катта. Унинг масъума нигоҳлари, беғубор кўзлари ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмайди.
— Шоҳида (Мунни)ни ўйнаган Харшали Малхотранинг ҳам ўрни катта. Унинг масъума нигоҳлари, беғубор кўзлари ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмайди.
Навозиддин
Сиддиқийнинг бу фильмдаги роли мен учун янгилик бўлди. Уни аввал салбий
ролларда кўришга ўрганиб қолган эканмиз.
“Бажранги
оғажон” — тармоқда билдирилган кўплаб илиқ таърифларга, мақтовларга лойиқ
фильм. Фильм ҳали кўп мукофотларни қўлга киритса, ажаб эмас.
Дарвоқе,
фильмни томоша қилиш истаги туғилган бўлса, кўзингиз ёшланишига тайёр туринг.
Негаки “Бажранги оғажон”да қалбни тўлқинлантирадиган ҳаяжонли саҳналар кўп.
Комментариев нет:
Отправить комментарий