“Сенга ошиқман”
сериалини қизиқиш билан кўраётган томошабинлар Ишанининг нодонларча йўл тутиб, бировнинг
жиноятини бўйнига олгани ва дорга осилишга тайёр бўлганини кўриб, кўпчилик
сингари уни айблаётган бўлсалар керак.
Чиндан ҳам, Чирагни Ранвир ўлдирди деган хаёлда қилмаган жиноятини бўйнига олган Ишанининг хатти-ҳаракатларию гап-сўзлари, қилаётган ишидан томошабинларнинг аччиқланиши табиий. Ахир шунчалик ҳам нодон бўладими одам? Сериал сценарийсини ёзаётганлар уни аҳмоқ қилиб кўрсатишаётганини тушунишмаса ҳам керак. Умуман олганда, у бошиданоқ ғирт нодон қаҳрамон эди. Аввалига фирибгар ва муттаҳамлиги кундек равшан бўлган Чирагнинг ёлғонларига кўр-кўрона ишонган Ишани энди яна аҳмоқлик қилиб, ҳаёти билан видолашишга тайёр. Нима учун? Ранвир Чирагни ўлдирди деб ўйлагани учун. Ахир у эрига ўзидан-да ортиқ ишонмасмиди? Уни жонидан ортиқ кўрмасмиди? Агар шу гаплари рост бўлса, қандай қилиб Ранвир Чирагни ўлдирди деб ўйлаши мумкин. Хуллас, Ишанига “нодон ва аҳмоқ”дан бошқа таъриф бериш гумон...

Комментариев нет:
Отправить комментарий