Киноижарада
фильмлари муваффақиятсизликка учрагандан сўнг Ранбир Капур оилавий ишга қайтиб,
“RK Films” продюсерлик компаниясини қайта тиклашга қарор қилди. Бу компанияда у
директор бўлади.
Тушкунлик
билан курашиш сирларини очган Дипика Падукон ўзининг ахборий-маърифий
кампаниясига ишга туширишга қарор қилди. Актриса ўз ташкилоти воситасида
тушкунлик, тўғрироғи, қандай яшаш, севиш, кулиш ҳақида маълумот беради.
Амир Хон
ҳозир Панжобда “Dangal” фильмида курашчи ролида суратга тушмоқда. Актёр
фильмдаги роли учун 25 килограммга тўлишди, энди эса 25 ҳафта давомида ўша
тўпланган килограммларни йўқотиши лозим.
Голливуд
бой актёр ва машҳурларнинг макони саналади. Бироқ халқаро бозорда Болливуд унга
рақобатчи бўлиши мумкин. Болливуднинг кўплаб актёрлари фильмларда суратга
тушиб, ёрқин юлдузга айланди.
“Рок
ижро қиламиз!” (“Rock On!”) фильмининг иккинчи қисмини суратга олиш ишлари
тугади, энди Фархан Ахтар диққатини “Дон-3” триллерининг сценарийсини тугатишга
қаратади ва бу фильмда у яна Шоҳруҳ Хон билан ишлайди.
Истеъдоди,
жозибаси билан томошабинлар қалбини забт этиб, “Суперстар хоним” деб лақаб
олган Шридеви яна мухлисларни хурсанд қилишга тайёр. Сўнгги янгиликларга кўра,
уа янги Болливуд фильми — “Ойи” (“Mom”) фильмида роль ижро этади.