Тушкунлик
билан курашиш сирларини очган Дипика Падукон ўзининг ахборий-маърифий
кампаниясига ишга туширишга қарор қилди. Актриса ўз ташкилоти воситасида
тушкунлик, тўғрироғи, қандай яшаш, севиш, кулиш ҳақида маълумот беради.
“Ўтган
йили мен ўзим тушкунлик билан қандай курашганимни, менга ўхшаб шу ҳолатни
бошдан кечирган одамлар сингари жим ўтиролмаслигимни ҳис қилганимни айтгандим.
Энди “Сен ёлғиз эмассан”ни ишга туширишга қарор қилдик”, — деди Дипика.
Дипиканинг ахборот кампанияси ўзининг Бангалордаги
София ўрта мактабидан бошланиб, йилига 500та мактабни қамраб олади. “Биз
ёшларимизни ҳис-туйғулар билан боғлиқ ва руҳий муаммолардан ҳимоялашда
мактаблар биринчи қаторда бўлиши мумкин деб ҳисоблаймиз. Агар бундай ёрдам
керак бўлса, ташкилотлар ва мустақил маслаҳатчиларни ҳам жалб қилишимиз
мумкин”, — дейди актриса.
Комментариев нет:
Отправить комментарий